Россияда янги қоғоз пуллар муомалага чиқарилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРублевые купюры разного достоинства
Рублевые купюры разного достоинства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия марказий банки 2017 йил охирига қадар янги 200 ва 2000 рубллик банкноталар муомалага чиқаради.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ушбу йилнинг охирига қадар Россияда янги қоғоз пуллар муомалага чиқарилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Янги қоғоз пулларда тасвирланадиган шаҳарлар 2016 йилда телеэфир орқали ўтказилган овоз бериш  орқали аниқланган эди. Унинг натижасига кўра, янги 200 рубллик қоғоз пулда Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳри, 2000 рубллик банкнотага эса Владивосток кўприги ва "Шарқий" космодроми манзаралари тасвирланган.

© Sputnik / Рекламное агентство PROVODA / Медиабанкка ўтишЯнги 2000 рубллик
Купюра в 2 тысячи рублей может появиться в России - Sputnik Ўзбекистон
Янги 2000 рубллик

Марказий банки раиси Эльвира Набиуллинанинг фикрига кўра, чиқарилаётган янги пуллар Россияда муомалада бўлган нақд пул ҳажмини кўпайтирмайди, шу билан бирга улар йиллик 4-6 % инфляцияни қоплайди ва аҳоли ҳисоб-китоби учун қўшимча қулайликлар туғдиради.

Янгиликлар лентаси
0