Юлдуз Усмонованинг концертига чипталар нархи маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Энг қиммат чипта нархи 250 минг сўмгача қилиб белгиланган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова "Истиқлол" санъат саройида 11-23 апрель кунлари жонли ижрода бўлиб ўтадиган "Эй азиз инсон" номли концерт дастурининг чипта нархлари маълум бўлди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Юлдуз Усмонованинг расмий сайти маъмури Азамат Қодировнинг маълум қилишича, чипталар 27 январдан савдога чиқарилган.

Хабарда айтилишича, концертга тайёргарлик ва ташкилий ишлар ҳам бошлаб юборилган.

Азамат Қодировнинг сўзларига кўра, дастурнинг чипта нархлари 20 минг сўмдан 250 минг сўмгача қилиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0