Москвада Савицкий музейи кўргазмаси бўлиб ўтади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПушкин номли Давлат Санъат музейи
Пушкин номли Давлат Санъат музейи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг энг йирик ва машҳур музейларидан бири бўлган Пушкин номли Санъат музейида Савицкий номли Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи экспонатлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Москвада Ўзбекистон маданият ва спорт вазири Фарход Жўраевнинг Россия маданият вазири ўринбосари Алла Манилова билан учрашуви бўлиб ўтди, UzbekistanToday хабарига асосан.

Учрашувда 2017 йилдаги маданий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди. Хусусан, Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи фондида сақланаётган санъат асарлари иштирокида Москвада Пушкин номли Давлат санъат музейида кўргазма ўтказиш  муҳокама қилинди.

© Uzbekistan TodayМосквада Ўзбекистон ва Россия Маданият вазирликлари вакиллари учрашуви
Москвада Савицкий музейи кўргазмаси бўлиб ўтади - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон ва Россия Маданият вазирликлари вакиллари учрашуви
Ундан ташқари Россия Маданият вазирлигининг Санъат ва халқ ижодини қўллаб қувватлаш департаменти Ўзбекистон театрларининг техник ходимларини Россиянинг етакчи театрларида  малака оширишга қабул қилишга тайёр эканлигини хабар қилди.

Фарход Жўраев 2017 йилда Ўзбекистон Россияда "Ўзбекистон кунлари" тадбири ўтказишга тайёр эканлигини хабар қилди. Шунингдаек иккала томон Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи театр коллективларининг ўзаро гастроллари ташкил қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Euronews Нукус музейи ҳақидаги лавҳани намойиш этди

Игорь Витальевич Савицкий санъат оламида "Ўрта Осиё Третякови" деб ном олган. Киевда туғилган Москвада таълим олган, санъатшунос Савицкий 1950 йилларда Қорақалпоғистонга кўчиб ўтади. У ерда у қишлоқма-қишлоқ юриб қорақалпоқ амалий санъати намуналари ва бошқа қадимий буюмларни тўплайди. Шунингдек, Савицкий совет иттифоқида таъқиқ остида бўлган "рус авангарди" оқимига мансуб юзлаб санъат асарларини бутун Иттифоқдан Нукусга жамлашга муваффақ бўлади. Бир неча йил ўтиб санъатшунос ўз  коллекциясини Нукус музейи ихтиёрига топширади.

Бугунги кунда Нукус санъат музейи “рус авангарди” коллекциясининг аҳамияти ва миқдори жиҳатидан Санкт-Петербургдаги Рус музейидан кейин дунёда иккинчи ўринда туради. Ундан ташқари Савицкий музейи фондида қорақалпоқ халқ амалий санъати асарлари, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920—30-йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий ранг-тасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар ва  кутубхона мавжуд. Музей фондида 85 мингтадан ортиқ экспонат жамланган.

Янгиликлар лентаси
0