Ноқонуний таксичилардан 8 млн $ жарима ундирилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишA taxi en Moscow
A taxi en Moscow - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2016 йилда ноқонуний таксичилар билан жиддий кураш олиб борилди. Натижада минглар жарима протоколлари тузилди ва ноқонуний ишлаётган юзлаб корхоналар фаолияти тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўтган йил Ўзбекистонда ноқоний фаолият юритаётган таксичилардан 26,6 миллиард сўм жарима ундирилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик "бомбилалар" ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтишади - ОАВ

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакиллари  ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда ўтказган текширувлари натижасида 21 721 та баённома тузилган ва улар тегишли давлат органларига юборилган. Ундан ташқари 487 лицензиялар муддати чекланган, 150 лицензия суд қарорига асосан тўхтатилган ва 23 таси бутунлай бекор қилинган.

Кўрилган ушбу чоралар натижасида, қонуний таксичилик билан шуғулланувчилар сони кескин ошган. Таксичилик фаолияти билан шуғулланишни истаган ташкилотлардан 3000 та ариза  келиб тушган. Берилган лицензия карточкалари сони эса 200 мингдан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноқонуний таксичилик учун жарима жисмоний шахсаларга — 10дан 100 минимал иш ҳақигача етиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0