Кутилмаган машҳурлик: Остонада автобус ҳайдовчиси жип ҳайдовчисини дўппослади

© ИА "Новости-Казахстан", Анатолий УстиненкоҚозоғистон полициячиси
Қозоғистон полициячиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобус ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ЖИП ҳайдовчиси автобусга йўл беришни истамаган ва бу билан авария ҳолатини вужудга келтирган

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Остонада ЖИП ва автобус ҳайдовчилари йўл талашиб, пойтахт кўчасининг қоқ ўртасида муштлашдилар, деб хабар тарқатган Спутник Қозоғистон нашри.

Даҳанаки жанг акс этган видеони интернетга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муштлашувдан кейин юклашган. Видеога қолдирилган изоҳларга кўра, можаро Остонада Миллий Хавфсизлик қўмитаси биноси рўпарасида юз берган.

Видео роликда икки эркак қорда, йўлнинг ҳаракат қисмида муштлашаётгани тасвирланган. Жангари кайфиятдаги ҳайдовчиларни аёллар, ва бошқа ҳайдовчилар ажратишга ҳаракат қилишган.

"Албатта, бу яхши томоша эмас… шармандалик! Остонада автобус ҳайдовчиларига нисбатан чора кўриш вақти келди, улар ўзларини ҳамиша мана шундай тутишади. Акс ҳолда, ёзда чет элликларга "кўрсатадиган томошаларимиз" кўп бўлиши табиий", — деб ёзишган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеога муносабат билдирган ҳолда.

Остона Ички ишлар департаменти матбуот-хизмати ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, бирорта томон полицияга ариза билан мурожаат қилмаган.

Янгиликлар лентаси
0