Жамият

Ўзбекистон 2016 йилда 60 та янги экспорт бозори очди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ўтган йили ўз маҳсулотларини экспорт қилиш учун Европа, Осиё ва Африка қитъаларида бир неча ўнлаб янги экспорт бозорлари очди.

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik.  Ўтган 2016 йил давомида Ўзбекистонда экспорт фаолиятига 877 та янги корхона жалб қилинган бўлиб, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш учун яна 60 та янги бозор очилди, kommersant.uz хабарига асосан.

Ўзбекистон матолари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус компания тузилди

Хусусан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енги автомобиллар БАА, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Сомали ва Нигерия каби мамлакатларга экспорт қилина бошланди. Буюк Британияга двигател ва унинг эҳтиёт қисмлари, Латвияга – ғилдирак дисклари, Жанубий Кореяга – автогенераторлар экспорти бошланган.

Шунингдек, Туркманистонга қишлоқ хўжалик техникаси, Полшага қаттиқ углеводородлар аралашмаси, Хитой, Туркия, Корея, Латвия ва Афғонистонга полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари,  Швеция, Румыния, Болгария, Туркия, Индонезия, Молдова ва Озарбайжонга минерал ўғитлар, Белоруссия, Озарбайжон, Полша ва Кореяга — тери маҳсулотлари, Япония ва Хитой вино хом ашёси (виноматериал),  АҚШ ва Исроилга вино-ароқ маҳсулотлари  экспорт қилинди.

Янгиликлар лентаси
0