Жамият

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

© mfa.uzАбдулазиз Камилов ва Памела Спратлен
Абдулазиз Камилов ва Памела Спратлен - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлари 25 йиллик арафасида турибди. Тошкентда АҚШ элчихонаси 1992 йилнинг март ойида очилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Бугун 2 феврал куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абудулазиз Камилов Америка Қўшма штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар қолмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув давомида Тошкентда бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палаталари кенгашининг якунлари муҳокама қилинди. Муҳокамада икки мамлакатдан бизнес вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев оқилона сиёсати учун тақдирланди

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонни муносабатларининг турли даражалардаги  долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлари 25 йиллик юбилейи арафасида турибди. Тошкентда  АҚШ элчихонаси 1992 йилнинг март ойида очилган эди. 2002 йилда Ўзбекистон Биринчи президенти АҚШга расмий сафар уюштириб президент Жорж Буш билан учрашган эди.

Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ўз фаолиятини 2015 бошлаган. Ундан олдин, 2011-2015 йилларда Спратлен АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0