Жамият

Пенсия, нафақа ва стипендиялар нақд пулда берилади

© Flickr / Chris PriceЎзбек сўми
Ўзбек сўми - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг қарорига асосан февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади. Ўзбекистон Бош прокуратураси қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади, бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралда эълон қилинган қарорида маълум қилинди.

Ундан ташқари феврал ойидан бошлаб узоқ ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли ойлик маошлари, шунингдек олий таълим масканлари талабаларининг стипендияларининг 50%и нақд пулда тўланиши керак.

Кекса киши - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Пенсия таъминотида янги йилдан жорий этилган асосий ўзгаришлар ҳақида
Мазкур Қарор "Ўзбекистон" телеканали орқали ўқиб эшиттирилди.

Барча пенсия ва нафақалар келгуси ойнинг 20-санасига қадар тўланишини таъминлаш кераклиги таъкидланди.

Қарорнинг амалда тадбиқ қилинишини Ўзбекистон Марказий Банки, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Почтаси зиммасига юклатилди. Ўзбекистон Бош прокуратураси қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради.

Қарорнинг қабул қилинишига фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асос бўлгани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала