Дунёда

Хиллари ҳаётидаги энг мураккаб давр ҳақида китоб ёзди

© AFP / JEWEL SAMADХиллари Клинтон
Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Хиллари эссе китобхонлар учун фойдали бўлишига умид билдирди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik, Дмитрий Злодорев. АҚШ собиқ Давлат котиби, 2016 йилда президентлик курсисига даъвогарлик қилган демократ Хиллари Клинтон ўзининг янги китобида сайловолди кампанияси ҳақида сўзламоқчи, деб хабар қилган РИА Новости.

Клинтоннинг тарафдорлари кўзда ёш билан тарқалмоқдалар - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Кампир Хиллари дам олсин" ёхуд сиёсатчилар Трамп ғалабаси ҳақида
Нашрга кўра бу ҳақда душанба куни  Los Angeles Times газетаси сайтида хабар қилинган.

Клинтоннинг эссеси Simon & Schuster нашриёти томонидан чоп этилади, дейилади хабарда. Китоб қандай номланиши ва унинг тақдимоти санаси ҳозирча маълум қилинмаяпти.

"Ушбу китобда яқинда бўлиб ўтган, эҳтимол, муаллиф учун энг мураккаб бўлган давр — яъни унинг президентлик сайловларидаги барчани шок ҳолатига солган мағлубияти ҳақида ҳикоя қилинади", — дейилган материалда.

"Бу — менинг юрагим тубидаги сўзлардир. Менга яхши даврларда хурсандчилик бахш этган, аҳмоқона вақтларда қаҳ-қаҳ уришга куч бағишлаган ва барча қийинчиликларни енгишга ёрдам берган нарса ҳақида", — деган бу борада Клинтоннинг ўзи. Хиллари эссе ўқувчилар учун фойдали бўлишига умид билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала