Иқтисод

Валюта тушумининг 75%и марказлашмаган экспортчи корхоналарнинг ўзларида қолади

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Эндиликда марказлашмаган экспортни амалга оширувчи корхоналар ваколатли банкларга хорижий валютадаги тушумнинг 50%ини эмас, балки 25%ини сотишга мажбур

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра хўжалик субъектлари томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тартибига ўзгариш киритилди.

Эндиликда марказлашмаган экспортни амалга оширувчи корхоналар ваколатли банкларга хорижий валютадаги тушумнинг 50%ини эмас, балки 25%ини сотишга мажбур.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати ўзгарди

Бироқ 16 турдаги маҳсулот ва хизматлар бундан мустасно бўлиб, уларга нисбатан илгариги қоида амал қилади. Бу рўйхатга буғдой, олтингугурт, табиий газ ва нефть-газ соҳасининг бошқа маҳсулотлари (жумладан, транзит), уран, полиэтилен, полипропилен, қора металл, мис ва рух, водород, инерт газлар ва бошқа нометаллар, қимматбаҳо бўлмаган металлар, металлокерамика, авиатранспорт хизматлари, темирйўл транспорти, телекоммуникация ва банк хизматлари киради.

Мазкур ўзгариш экспорт жўнатмалари ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, корхоналарнинг рақобатбардош, экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Илгарироқ валюта тушумини мажбурий сотишдан тайёр маҳсулотни экспорт қилувчи тўқимачилик корхоналари ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳамда хизматларни экспорт қилувчи кичик бизнес субъектлари озод қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0