Ҳодисалар

Ҳиндистонлик аёл бошидан тирик суварак топилди

Аёл ярим кечаси бурни қичишганидан уйғониб кетади. Сал ўтгач нафас олиши қийинлаша бошлагани учун касалхонага мурожаат қилишга мажбур бўлади

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ҳиндистон жанубидаги Ченнаи шаҳрида яшовчи шифокорлар аёл кишининг бошидан тараканни олиб ташлаш бўйича жарроҳликни амалга оширдилар. Операциядан сўнг шифокорлар жонивор тирик қолишга муваффақ бўлганлигига гувоҳ бўлишган, деб ёзади РИА Новости.

Чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитойда 31 бармоқли болакай туғилди
Хабарда айтилишича, 42 яшар аёл кечаси бурни қичишаётганидан уйғониб кетган. Сал кейин аёлнинг нафас олиши қийинлаша борган ва у ёрдам сўраб маҳаллий шифохонага мурожаат этган.

Тиббиёт ходимлари фақат тўртинчи уринишдан сўнг аёл калласининг ичида суварак борлигини аниқлашган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, суварак беморнинг бурни орқали калласига кириб борган ва бош мияга фавқулодда яқин жойни ўзига макон сифатида танлаган. Суваракни олиб ташлаш учун 45 дақиқа сарфланган.

"Тўғри, бундан олдин одамларнинг бурун қисмидан мунчоқ, тугма, мел ва ҳатто, зулукни олиб чиқишимга тўғри келган, лекин 30 йиллик тажрибамда бундай воқеага биринчи бор дуч келишим", — деб айтган жарроҳликни амалга оширган врач.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала