Жамият

Архитектура-қурилиш институти учун янги бино қурилмоқда

© Новости УзбекистанаАрхитектура-қурилиш институти
Архитектура-қурилиш институти - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирча эса олий ўқув юртининг бир қисми Навоий кўчасидаги эски бинода, бир қисми эса Тошкент молия институти биноларидан бирида жойлашади

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-4 массивида Архитектура-қурилиш институти учун янги бино қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда NUZ.UZ.

Ҳозирча эса олий ўқув юртининг бир қисми Навоий кўчасидаги эски бинода, бир қисми эса Тошкент молия институти биноларидан бирида жойлашади. Молия институти ректоратидагиларнинг билдиришича, Кичик ҳалқа йўли ва Шароф Рашидов шоҳкўчаси кесишмаларидаги бинолар архитектура-қурилиш институтининг икки факультети вақтинча жойлаштирилиши учун бўшатилган.

Институт бир-бир ярим йилдан сўнг янги бинога кўчиб ўтиши режалаштирилган.

Тошкент архитектура-қурилиш институти 1991 йил 6 майда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан ташкил этилган. Институтда 13та бакалавриат йўналиши ва 20та магистратура мутахассисликлари бўйича 2000дан ортиқ талаба таҳисл олади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала