Бишкекда Ислом Каримовни хотирлаш кечаси ўтказилди

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтишИслом Абдуғаниевич Каримов
Ислом Абдуғаниевич Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маросимда йиғилганлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида фикр билдирдилар

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Қирғизистон халқ Ассамблеясида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш кечаси бўлиб ўтди. Унда Жокоргу Кенеш, миллий ва маданий марказлар, диний ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Маросимда йиғилганлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида фикр билдирдилар, унинг ўзбек халқи фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари ҳақидаги хотира ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов асарини мобил иловада ўқиш мумкин

"Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида абадий дўстлик ҳақидаги давлатлараро шартномани имзолаш борасида Ислом Каримов кўрсатган ташаббусни қайд этиб ўтиш жоиз", — деди Қирғизистон халқ Ассамблеяси раиси Т.Мамитов.

Кеча иштирокчилари Ислом Каримовнинг миллий мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этдилар.

"Ўзбекистон раҳбари аввало ўз мамлакати ва бутун минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратганди. У Марказий Осиё давлатлари олдида турган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олишни ўз бурчи деб биларди. Мен Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги ишларимизни қўллаб-қувватлагани учун Ислом Каримовдан миннатдорман", — дея фикр билдирди Қирғизстон собиқ бош вазири А.Муралиев.

Ислом Каримов хотираси ҳар бир қирғизистонлик қалбида қолади.

Янгиликлар лентаси
0