Дунёда

Тожик хотин-қизларига атлас кўйлакларда юриш буюрилди

© Sputnik / СтрингерТожик миллий либослари
Тожик миллий либослари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тегишли фармойиш мамлакатдаги барча таълим масканларига йўналтирилди

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тожикистон Фан ва таълим вазирлиги мамлакатдаги барча ўқитувчилар, ўқувчи-талабаларни миллий либосларга кийинтиришга аҳд қилди, деб хабарқилган Спутник Тожикистон.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди?
Тегишли фармойиш мамлакатдаги барча таълим масканларига йўналтирилди, дейилади хабарда.

Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча аёл ўқитувчилар, талаба ва ўқувчи қизлар дарсларга атлас ва адрас миллий матолардан тикилган либосларда келишлари айтиб ўтилган.

Ушбу фармойиш тожик халқининг эг яхши анъаналарини қайта тиклаш ва Наврўзни муносиб кутиб олиш мақсадида эълон қилингани қўшимча қилинган.

Бу йилги Наврўз айёмида Тожикистонга Афғонистон ва Эрон президентлари ташриф буюришлари хабар қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0