Камилов Тиллерсонни АҚШ Давлат котиби бўлгани билан табриклади

© AFP 2023 / ERIC PIERMONTРекс Тиллерсон, АҚШнинг янги Давлат котиби
Рекс Тиллерсон, АҚШнинг янги Давлат котиби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камилов Тиллерсон янги лавозимда халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни барқарор ривожлантириши ва чуқурлаштиришига, тинчликни мустаҳкамлашига ишонч билдирди

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Рекс Уэйн Тиллерсонни АҚШ Давлат Котиби лавозимига расман киришгани муносабати билан табрик, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп АҚШ Давлат котиблигига Рекс Тиллерсонни тайинлади
Табрик мактубида Р.У.Тиллерсоннинг янги лавозимдаги кўп қиррали фаолияти тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни барқарор ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ҳар томонлама кўмак беришига ишонч билдирилган.

"Ўзбекистон келгусида ҳам Америка Қўшма Штатлари билан ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат ва фойда, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва гуманитар соҳалардаги шерикчиликни ҳар томонлама рағбатлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни тўлақонли қўллаб-қувватлашга қатъий аҳд қилган", — деб таъкидланади табрик мактубида.

Янгиликлар лентаси
0