Сиёсат

Ўзбекистонда туманлардаги тартибни маҳалла назорат қилади - янги фармон

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Маҳалла идораларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланади

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги халқ қабулхонасига ташриф буюриши - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: "Халқ қабулхоналари - адолат замини бўлсин"
жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;

ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.

Маҳалла идораларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланади.

Янгиликлар лентаси
0