Жамият

Актер Дмитрий Дюжев фильмида суратга тушиш учун Тошкентга келди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПресс-конференция с участием актеров фильма "Разборка в Маниле"
Пресс-конференция с участием актеров фильма Разборка в Маниле - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Дюжев Тошкентда ўзбекистонлик талаба, “PROlogue” конкурсининг ғолиби Муҳлиса Азизованинг фильмида суратга тушиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россиялик таниқли кино ва театр актёри, кинорежиссёр, “Бригада”, “Жмурки”, “Остров” каби ўнлаб фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев бугун Тошкент шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.  

Дюжев 2016 йилнинг декабрь ойида юртимизда ўтказилган “PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиб, совриндор бўлган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Муҳлиса Азизованинг ишчи номи “У” (Она) номли янги қисқа метражли бадиий фильмида суратга тушади. Шунингдек, бу фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирҳодиевнинг ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

“HD CINEMA” кинокомпанияси ушбу фильмни суратга олиш учун “Ўзбекфильм” киностудияси павильонида махсус декорация барпо қилган. Таниқли ва ёш киноижодкорлардан иборат ижодий гуруҳ шакллантирилган.

Асар бугунги кун кишиларининг маънавий олами, ҳаётий мақсадлари ҳамда муаммоларини илгари суради. Воқеа марказида севимли аёлининг вафотидек оғир фожиани бошдан кечирган инсон тарихи гавдаланади. Ўтмиш хотиралари, ҳаётидаги қалб жароҳатлари уни сўнгги имкон сари бошлайди.

Фильмни суратга олиш ишлари 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда журналист Феруз Муҳаммад “Ўзбеккино” миллий агентлиги маълумотига асосланиб.

 

Янгиликлар лентаси
0