Жамият

Қамчиқ довонида ҳаракат қайта тикланди

© Sputnik / Стрингер"Қамчиқ" довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги "Ўзгидромет" ва "Ўзавтойўл" компаниялари ходимлари саъй-ҳаракатлари билан ўтказилган тадбирлар туфайли довонда автомобил йўллари яна очилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қамчиқ довони орқали автомобиллар ҳаракати қайта тикланди деб хабар қолмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 3 феврал кун соат 10:00 да А373 Тошкент-Ош йўлининг 233 километрида ҳажми 1000 кубга тенг қош кўчиши содир бўлган эди. Ундан бироз ўтиб йўлнинг 243 километрида яна 250 метр куб ҳажмда қор кўчиши содир бўлган эди.

Шундан сўнг, довонда катта миқдорда тўпланиб қолган қор автомобил йўлининг бошқа бўлакларига ҳам хавф солаётгани туфайли — автомобил ҳаракати чекланган эди.

Ўтган кун давомида ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги "Ўзгидромет" ва "Ўзавтойўл"  компаниялари ходимлари томонидан ташкилллаштирилган, тўпланиб қолган қор уюмларининг мажбурий кўчириш натижасида автомобил йўллари тозаланди ва қор кўчиш хавфи бартараф этилди.

Қамчиқ довони Ўзбекистон Шарқида жойлашган, Фарғона водийсини, Республиканинг бошқа ҳудудлари билан улайдиган, муҳим транспорт артерияси бўлиб давон орқали автомбил ва поездлар ҳаракати йўлга қўйилган. Довондан суткасига 10-15 мингта автомобил ўтиб туради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала