Тошкентда автобус ариққа тушиб кетди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишОкна автобуса во время сильного
Окна автобуса во время сильного - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа гувоҳлари ҳодисага йўлдаги музлама сабаб бўлган деб ҳисоблашмоқда

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентда ТТЗ — "Дўстлик" метроси йўналишида қатновчи "Исузу" автобуси сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Ҳодиса пойтахтнинг Яшнобод туманида содир бўлди. Авиасозлар кўчасида кетаётган автобус ариққа тушган ва ёнбошлаб қолган. "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари ушбу ҳодиса фотосуратларини интернетга жойлаган.

© nuz.uzАвтобус ариққа тушиб кетди
автобус в ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Автобус ариққа тушиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа гувоҳлари ҳодисага йўлдаги музлама сабаб бўлган деб ҳисоблашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0