Дунёда

Аҳмоқона ўлим: селфи деб кўлбарни ўпмоқчи бўлган ҳиндистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / Станислав Корытников / Фотобанкка ўтишКўлбарлар
Кўлбарлар - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистоннинг Мумбайида ҳайвонлар ҳимоячиси Сомнат Мхатре кобра чақишидан ҳалок бўлди. У "селфининг додаси"ни суратга олиш учун илонни ўпишга уринган

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳиндистонда балоғат ёшидаги йигит селфи учун кўлбар илонни ўпишга уриниб, ҳалок бўлди, деб хабар тарқатган РИА Новости.

Хабарга кўра, йигитча волонтерлик ишлари билан шуғулланган, илонларни қутқарган ва уларни парваришлаган. Ўз ҳаёти давомида 18 яшар бу йигит юздан ортиқ илонларни ўлим чангалидан қутқариб қолган.

Морж - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитойда селфи қилмоқчи бўлган сураткашни морж сув остига тортиб кетди
Йигитчани яқиндан таниган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Мхатре автомобил балонлари остидан топилган кўлбарни хавфсиз жойга олиб бориши керак бўлган. Илон қутқариб қолингач, волонтер селфи қилиш мақсадида жониворнинг бошидан ўпмоқчи бўлган. Кўлбар эса уни кўксидан чаққан.

Ўсмир зудлик билан касалхонага олиб борилган. Беш кун давомида шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашганлар, аммо Мхатре ҳаётдан кўз юмган.

​Содир бўлган ҳодисадан сўнг ҳиндистонлик ҳайвонлар ҳимоячилари ҳукуматга мурожаат этиб, илонлар билан трюклар тасвирланган фото ва видеолар тарқалишига қарши чоралар кўришни сўрашган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала