Ўзбекистонда "Ёш сухандонлар" танлови эълон қилинди

© Телеканал UZREPORT TVЎзбек телевидениеси бошловчиси
Ўзбек телевидениеси бошловчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғолибларга "Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси давлат муассасаси ҳузурида ташкил этиладиган "Ўзбек сухандонлиги" курсида ўқиш, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ёки хусусий телерадиоканалларда тегишли фаолият юритиш учун тавсия берилади

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда "Ёш сухандонлар" танлови эълон қилинди, деб хабар берган Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазириги матбуот-хизмати.

Ўзбекча-русча сўзлашгич - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек тилининг тарихи ёхуд Ходжа, Досмат, Махаматлар қандай пайдо бўлгани ҳақида
"Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш бошловчи-сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида республика "Ёш сухандонлар” танловини эълон қилди", — дейилади хабарда.

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида 2017 йил 5 дан 18 февралга қадар қабул қилинади.

Sputnik - “Сен суперзвезда» танловининг ахборот ҳамкори бўлди
Ўзбекистонда яшаб, ижод қилаётган сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларреспублика "Ёш сухандонлар” танловида ўз салоҳиятларини яна бир намоён қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ғолибларга "Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси давлат муассасаси ҳузурида ташкил этиладиган "Ўзбек сухандонлиги” курсида ўқиш, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ёки хусусий телерадиоканалларда тегишли фаолият юритиш учун тавсия берилади.

Янгиликлар лентаси
0