Дунёда

ОАВ: "ИД"дан ҳафсаласи пир бўлган террорчилар жангларда қатнашишдан воз кечмоқда

© AP Photo / Militant website via AP, FileИслом давлати террорчилик уюшмаси жангарилари
Ислом давлати террорчилик уюшмаси жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қуролланган гуруҳлар устида тадқиқот олиб борувчи аналитик Аймен ал-Тамимининг сўзларига кўра, жангариларнинг бундай қарор қабул қилишларига сабаб, — "ИД"га аъзолик улар ўйлаган нарса бўлиб чиқмаганида бўлиши мумкин

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмасининг чет эллик аъзолари орасида итоатсизлик ва жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш ҳолатлари авж ола бошлаган, деб хабар қилган РИА Новости Washington Postга таянган ҳолда.

Мосул шаҳри яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ИД етакчиси Мосулдан қочиб кетди
Бу ҳақда "Ислом давлати" базаларининг бирини қўлга киритган ироқлик ҳарбийлар қўлига тушиб қолган ҳужжатлардан маълум бўлган. Ҳужжатларда ана шундай 14 жангчи ҳақида маълумот берилган.

Нашрда айтилишича, мисол учун, жангарилар сафига қўшилган бельгиялик бел оғриғига дуч келгани ҳақида тиббий хулосани тақдим этган ва шу сабабли жанговар ҳаракатлардан бундай буёғига қатнаша олмаслигини билдирган. Франциялик эса Ироқни тарк этиши сабабини ўз юртида ўзини портлатмоқчилиги билан тушунтирган. Яна бир қанча террорчилар ўзларини Сурияга ўтказишларини талаб қилишган, айримлари эса жанговар ҳаракатларда иштирок этишдан шунчаки бош тортишган.

Қуролланган гуруҳлар устида тадқиқот олиб борувчи аналитик Аймен ал-Тамимининг сўзларига кўра, жангариларнинг бундай қарор қабул қилишларига сабаб, — "ИД"га аъзолик улар ўйлаган нарса бўлиб чиқмаганлигида бўлиши мумкин.

"Бу жангарилар — биз қачондир тўқнаш келган энг ёвуз жангарилар эди, дейди ҳужжатларни топиб олишга муваффақ бўлган подполковник Муҳаннад ал-Тамими. — Бундайларнинг жангларда иштирок этишдан воз кечишлари — бу ушбу уюшма — улар ўйлаган ислом бўлиб чиқмаганидан далолат беради".

Янгиликлар лентаси
0