Жамият

Мирзиёевнинг Наврўз ҳақидаги қарорига ўзбекистонликлар муносабати

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Ўзбекистонда Наврўз кенг нишонланмоқда
Ўзбекистонда Наврўз кенг нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида "Бу йил Наврўз байрами кенг нишонланади", - деб эълон қилган эди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Айтиш керак-ки, Наврўз байрамининг Ўзбекистонда кенг нишонланиши мамлакат фуқаролари томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев бу йил Наврўз қандай нишонланишини айтди
Спутник Ўзбекистон нашри бу ҳақда эълон қилиши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу хабарни яшин тезлигида ўзаро бўлишдилар.

Қуйида, интернет фойдаланувчилари ушбу хабар остида қолдирган изоҳларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Тўғрисини айтсам, сўнгги йилларда ҳеч қайси миллий байрам кўнгилдагидек нишонланмаган эди. Байрамлар қаерда ва қай тарзда нишонланишини ҳеч ким билмасди ҳатто. Янги президентимиз туфайли бу йил ҳаммаси ўзгаради, деб умид қиламан", — деб ёзган Бахтиёр Жалалов.

"Ажойиб қарор!" "Ура! Ура! Ура!!!!, — дея ўзининг чексиз хурсандчилигини яширишмаган Оля ва Фируза исмли интернет фойдаланучилари.

"Жуда ҳам ажойиб. Биз халқларни бир-бирига жипслаштирувчи бундай байрамлар кўпроқ бўлишини хоҳлаймиз", — деб ёзган Венера Малово.

"Доно қарор. Наврўз — бу барибир умумхалқ байрами", — дея изоҳ қолдирган Рахимахон Жўрабаевна.

"Ва ниҳоят", — қисқа ва лўнда изоҳ қолдирган Муқаддас исмли фойдаланувчи.

Тошкент трамвайи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқандда биринчи трамвай Наврўз куни юра бошлайди
"Айтманг, ва ниҳоят ақлли қарор эълон қилинди", — дея Муқаддаснинг изоҳини маъқуллаган Розалия Гусманова.

"Тўғри қарор. Уйда ўтириб ҳамма нарсага лоқайд бўлиб қолдик. Халқ билан ҳеч ким иш тутмай қўйганди. Шу кечаю-кундузда турар жойлар, туманлар ободонлаштириляпти, ҳамма ёқ гўзаллашиб, чирой очяпти. Азиз ҳамюртлар! Бундай ўзгаришларга бефарқ бўлманг. Атрофимизни тоза тутишга ҳаракат қилайлик", — дея чорлаган Мадина Раҳматова.

Хуллас, Ўзбекистон фуқаролари президент қарорини бир овоздан хурсандчилик садолари билан қарши олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала