Россия авиазарбасидан Туркиянинг уч аскари қурбон бўлди

© AFP 2023 / OZAN KOSEТурецкая армия
Турецкая армия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Тоййип Эрдўғонга ушбу фожеа юзасидан ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik.  Туркия Бош штаби хабарига кўра, Сурияда Россия авиазарбаси оқибатида Туркиянинг 3 аскари қурбон бўлган ва 11 аскари яралангани, РИА Новости хабарига асосан.

Россия самолётлари Эл-Баб шаҳри яқинида, "Ислом давлати" жанагариларига зарба берганда, бомбаларнинг бири Туркия ҳарбийлари бўлган бинога теккан.

Москва ва Анқара ушбу фожеа юзасида биргаликда текширув олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Тоййип Эрдўғонга ушбу фожеа юзасидан ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбийлари Сурия Шимолида "Евфрат қалқони" операциясида иштирок этмоқда. Январ ойининг ўрталаридан бошлаб Россия ва Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия ҳудудида ўрнашиб олган террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб бормоқда. Берилган зарбалар натижасида террорчиларнинг 60та қурол-яроғ ва ёнилғи омборлари, ҳарбий техникаси ва штаблари йўқ қилинди.

Янгиликлар лентаси
0