Жамият

Насиба Мақсудова 10 февраль куни сўнгги манзилга кузатилади

© darakchi.uzНасиба Мақсудова
Насиба Мақсудова - Sputnik Ўзбекистон
Насиба Мақсудованинг қизи Иорданияда бўлганлиги сабабли дафн маросими 10 февралга белгиланган

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Таниқли бошловчи Насиба Мақсудованинг дафн маросими 10 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Насиба Мақсудованинг қизи Иорданияда бўлганлиги сабабли дафн маросими 10 февралга белгиланган.

Хабарга кўра, марҳуманинг жанозаси 10 февраль куни пешин вақтида Дўрмон, Равон (тупик) кўчасида ўқилади.

Маросимда қатнашишни ҳоҳловчилар учун автобус ташкил қилинади. Автобус эрталаб 10:00 да Ҳамид Олимжон майдонидан (тураргоҳи) йўлга чиқади.

Марҳуманинг 1 ўғил ва 2 қиз фарзанди бўлган.

1948 йилнинг 12 апрель куни таваллуд топган Насиба Мақсудова 2017 йилнинг 8 февраль куни 69 ёшида юрак хуружидан вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала