Иқтисод

Ўзбекистонда йил охиригача 30та фармацевтика корхонаси қурилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишФармацевтика заводи
Фармацевтика заводи - Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат фармацевтика бозорида маҳаллий маҳсулот улуши 50%дан ошди, 2017 йил охиригача эса ушбу кўрсаткични 70%гача етказиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Кейинги вақтда дори ва тиббиёт препаратларини ишлаб чиқарувчилар учун берилган имтиёзлар бу йил яна 30та йирик фармацевтика корхонасини ишга туширишга имкон берди, деб хабар бермоқда nuz.uz "Ўзфармсаноат" ДАК раҳбари Мирзанозим Дўсмуротовнинг сўзларига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда икки мингдан ортиқ номда дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи 140 фармацевтика корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

"Тушунарлики, бу етарли кўрсаткич эмас ва соҳада реал импорт ўрнини босишни таъминлаш борасида изчил ривожланиш зарур. Шу мақсадда президент томонидан қисқа муддат ичида дори-дармон ишлаб чиқарувчилар учун аниқ имтиёзлар берувчи қатор ҳужжатлар эълон қилинди. Яратилган мазкур шароитлар жорий йилда яна 30та йирик фармацевтика корхонасини ишга тушириш имкониятини беради", — деди Дўсмуротов.

Витрина с лекарственными препаратами - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Мирзиёев Хоразмда қурилаётган фармацевтика корхонаси билан танишди

Мамлакат фармацевтика бозорида маҳаллий маҳсулот улуши 50%дан ошди, 2017 йил охиригача эса ушбу кўрсаткични 70%гача етказиш режалаштирилган.
Дўсмуротов бундан ташқари, 2017 йилда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига қатъий белгиланган нархдаги дори-дармонлар рўйхати ҳам кенгаяди. Истиқболда эса вақт ўтгани сари маҳаллий дори-дармонлар нархи арзонлашиб боради.

"Ўзфармсаноат" раиси келтирган статистикага кўра, 2016 йилда маҳаллий корхоналар 340 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Маҳаллий дори-дармонларнинг нархи четдан келтириладиганларникига нисбатан арзонлиги эътиборга олинса, 700 млн $ иқтисод қилинди. "Ўзфармсаноат"нинг мўлжалича, ушбу кўрсаткич бу йил янада ошади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала