Ҳодисалар

Андижонда икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙПХ инспектори 10 йилга қамалди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бунёдбек Қулматов исмли инспектор ўз хизмат вазифасини бажараётган чоғида "Лассети" русумли автомашинада йўл ҳаракати талабларига жавоб бермай, тезликни оширган ва қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб "Нексия" русумли машина билан тўқнашган

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманининг жиноят ишлари бўйича суди Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержантни 10 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда "На посту" газетасига таянган ҳолда кун.уз нашри хабар берди.

Милиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда милиция ходимлари учун қонун йўқми?
Нашрда ёзилишича, Бунёдбек Қулматов исмли инспектор ўз хизмат вазифасини бажараётган чоғда "Лассети" русумли автомашинада йўл ҳаракати талабларига жавоб бермай, тезликни оширган ва оқибатда қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб "Нексия" русумли машина билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида "Нексия" ҳайдовчиси – Марғилон шаҳридан бўлган И.Мирзажонов ва Наманган вилоятининг Норин туманилик Ё.Салимов вафот этган.

Суд ҳукми билан Бунёдбек Қулматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266 моддаси учинчи қисми "а" банди билан айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0