Жамият

Мирзиёев: Милиция ходимларининг ўзи қонунни бузиб турса, оддий одамлар қаерга борсин?

© FacebookШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари фаолиятини танқид қилди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалида хабар қилинди.

Жамият
Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
Ўзбекистон президенти кейинги вақтларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилганини қайд этди.

"Ўтган йилда 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий сабабларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Уларнинг аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатларда аҳоли орасида ички ишлар ходимининг обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари жиноятларни очиш борасида ҳам қатор камчиликлар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, ўғирлик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бештадан биттаси фош этилмаган.

Жиноят-қидирув фаолиятида жиддий нуқсонлар учрамоқда, айрим жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмас. Қидирувда юрган аксарият шахсларнинг қўлга олинмаётгани уларга жиноий қилмишларини давом эттиришга имкон беради ва бу ғоят ташвишли ҳолдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала