Дунёда

Табиий офатлардан ваҳимага тушган Раҳмон олимларга янги чоралар ишлаб чиқишни буюрди

© Официальный сайт президента РТТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда сўнгги йилларда табиий офатлар сони кескин ортиб бормоқда, шу жумладан қурбонлар сони ортиб, иқтисодий зарарлар миқдори ҳам ошмоқда

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси мажлисида иштирок этди, деб хабар қилган Тожикистон Республикаси президенти матбуот-хизмати.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тожикистон Роғун ГЭСини Помирнинг "уйқудаги аждаҳоси" намунасида қурмоқчи
Тожикистон раҳбари ўз чиқиши давомида сўнгги йилларда мамлакатда табиий офатлар сони кескин ошганлигини, шу жумладан қурбонлар сони ортаётгани ва иқтисодий зарарлар миқдори ошаётганини таъкидлаб ўтган.

Раҳмон вазирликлар ва турли идоралар раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари зиммасига Тожикистон йўлларидаги муаммоларни бартараф этиш ва йўл-транспорт объектларини қор ва кўчкилардан тозалаш вазифасини юклаган.

Тожикистон раҳбари тоғли ҳудудлардан ўтувчи автомагистралларда янги ҳимоя қурилмаларини барпо этишни буюрган ва барча хавфли ҳудудлар мудофаасини кучайтириш бўйича янги режаларни ишлаб чиқиш топшириғини берган.

Мамлакат раҳбари олимларга мамлакат ҳудудидаги музликлар ва кўллар ҳолатини ўрганиш топшириғини берган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қор кўчкиси юз бериши оқибатида Тожикистонда 7 киши ҳалок бўлганди. Аммо норасмий хабарларга қараганда, табиий офат натижасида 80дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Эмомали Раҳмон ГЭС қурилишида - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қачон иш бошлашини айтди
Бундан ташқари, юзлаб автомобиллар қор остида қолган. Қутқарувчилар 800га яқин аҳолини эвакуация қилишган ҳамда 50та юк ва 150та енгил автомобилни қор остидан чиқаришган.

Жорий йилнинг 1 февралида Тожикистон ҳукумати табиий офатлар сабабли хориж мамлакатларидан кўмак сўради.

Сабаби тоғли туманлардаги аксарият аҳоли масканлари ва йўллар қор кўчкилари, сув тошқинлари, тоғ кўчкилари хавфи остида қолган. Тожикистон гидрометеорология марказининг маълум қилишича, февралда ҳам ёғингарчилик меъёридан кўп бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала