Ҳодисалар

Чегарадан ярим центнер гиёҳванд модда олиб ўтаётган афғонистонлик ушланди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЖиноятчи
Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Махсус операция чоғида Афғонистон билан чегарада навбатдаги наркокурьер қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари йирик миқдордаги гиёҳванд модда олиб ўтишга бўлган уринишни бартараф этишди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири МХХ матбуот хизматига асосан.

Миллий хавфсизлик хизмати гиёҳвандликка қарши кураш бўлинмаси ва Ўзбекистон давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимлари ҳамкорликда ўтказган махсус операция чоғида Афғонистон билан чегарада навбатдаги наркокурьер қўлга олинди. У афғон фуқароси, Жузжон вилоятида яшовчи Меърожиддин Абдуқодир ўғли бўлиб чиқди.

Гиёҳванд моддаларнинг йўқ қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги бошланди

"Амударёни кесиб ўтган наркокурьернинг ёнидаги қопда 51 килодан ошиқ афюн гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, республика ҳудуди орқали гиёҳванд моддалар каналини ташкил этишга уринган гуруҳ аъзолари ва ташкилотчиларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда", — деб маълум қилди МХХ матбуот хизмати.

Халқаро экспертларнинг ҳисобларига кўра, ўтган йили афғонистонда 200 минг гектардан ортиқ майдонга кўкнори экилган, йиғиб олинган афюн хомашёси эса 4800 тоннадан ортиқ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0