Жамият

Мирзиёев 3 нафар полковникни ишдан бўшатди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийКресло
Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар таҳлил қилинган

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Иш фаолиятида жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйгани учун Ўзбекистон ички ишлар тизимидаги уч нафар бошқарма раҳбарлари ишдан олинди. Бу ҳақда "Кун.уз" ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар таҳлил қилинган.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: Милиция ходимларининг ўзи қонунни бузиб турса, оддий одамлар қаерга борсин?

Йиғилишда ўз иш фаолиятида жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйгани учун ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Рамзиддин Ғаффоров, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Бобожонов ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азиз Бобохўжаев эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган ҳамда ишдан олинган.

Уларнинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0