Илк йўловчилар Душанбедан Тошкентга парвоз қилишди

Oбуна бўлиш
Душанбедан Тошкентга "Сомон Эйр" самолётлари ёзги мавсум бошлангунига қадар душанба кунлари парвоз қилади

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги туфайли икки мамлакат аҳолиси 25 йил кутган Тошкент — Душанбе — Тошкент авиарейси тикланди, деди "Сомон Эйр" авиакомпанияси раҳбари Томас Халам РИА Новостига.

Қизининг тўйида қатнашиш учун илк рейсда Тошкентга учиб келган Ёкупхон Абдусоломова агентликка берган интервьюсида илгари бир нечта довонлар ва чегара постларидан ўтиш, ноқулайликларга чидаш, 10-12 соат йўл босиш лозим бўлганлигини, энди эса бир соатда манзилга етиб келганлигини айтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар январдан йўлга қўйилади

Жума куни техник рейс амалга оширилганига қарамасдан Тожикистон авиацияси делегацияси ва Душанбе аэропорти раҳбарларидан ташқари 20 нафар йўловчи ҳам учиб келди.

Режа бўйича доимий рейс 20 февралдан йўлга қўйилади. Душанбедан Тошкентга "Сомон Эйр" самолётлари ёзги мавсум бошлангунига қадар душанба кунлари парвоз қилади. Март охиридан бошлаб рейслар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтаб қолганди. 2016 йил ноябрда Душанбеда бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида томонлар икки давлат пойтахтлари орасида авиақатновларни тиклаш ҳақида протокол имзолади.

Янгиликлар лентаси
0