Ўзбек ихтирочилари ёнғинни газ билан ўчирадиган ускуна яратишди

Oбуна бўлиш
Ўзбек ихтирочилари ёнғин ўчириш хусусиятига эга бўлган газли контейнер учун Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигидан патент олишди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Мазкур ихтиро ёнғин ўчириш техникасида қўлланилиб, пиротехникадан фойдаланмай туриб ишлай оладиган, ёнғин ўчирувчи газни бир маромда ўтиш йўли билан ёнғинни ўчира оладиган газли контейнердир.

Ушбу цилиндр шаклидаги контейнер корпусдан иборат бўлиб, корпуснинг олд қисмида зарбли механизм ўрнатилган, деб хабар беради Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

Ихтиро ҳаммуаллифлари Бахтиёр Мавлянкариев, Ҳаёт Шарипов, Юрий Бобилев, Баҳодир Ҳотамов, Андрей Пен ва Эркабой Собировлар ушбу ихтиро учун IAP 05316 рақамли патент олдилар.

Янгиликлар лентаси
0