Жамият

Лукойл Ўзбекистонда қандай ёнилғи сотишини хабар қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишТопливораздаточная колонка на автозаправочной станции
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
"Лукойл" Тошкентда яқин келажакда очиладиган биринчи АЁҚШда юқори сифатли АИ-92, АИ-95 ва дизел ёнилғиси сотилишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. "Лукойл" компанияси собиқ Тошкент авиация заводи яқинида жойлашган, компаниянинг Ўзбекистондаги биринчи АЁҚШида қандай ёнилғи сотилишини хабар қилди, Podrobno.uz хабарига асосан.

Компания хабарига кўра бу ерда юқори сифатли дизел ёнилғи, ҳамда Евро-5 стандартига мос келадиган АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин сотилади.

Ундан ташқари АЁҚШда мижозларга автомобил баллони босимини текшириш, салонни чангютгич ёрдамида тозалаш каби хизматлар ҳам таклиф қилинади. Шунингдек, АЁҚШ яқинида минимаркет — кичик магазин ҳам бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари, автомобил аксессуарлари ҳамда "Лукойл" мотор мойлари ва автохимия маҳсулотлари сотилади.

Лукойл компанияси заводи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Мирзиёев “Лукойл” раҳбари Алекперов билан учрашди

24 соат ишлайдиган АЁҚШда кичик кафе, уяли алоқа воситаларини зарядлаш ва бепул Wi-Fi хизматлари ҳам бўлиши таъкидланмоқда.

Компания хабарига кўра,  бензин нархлари ва шахобча очилиш аниқ санасини яқин орада маълум қилинади.

ОАВларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, келажакда Ўзбекистонда 50та ва ундан ортиқ "Лукойл" ёнилғи қуйиш шахобчалари пайдо бўлиши мумкин, лекин бунинг учун Россиядан қувур орқали нефт еткизиб бериш тизимини ишга тушириш керак. Компания бу борада Россия ҳукумати ва нефт еткизиб берувчи йирик компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала