Юнусободда қулфбузар ўғрилар қўлга олинди

© Foto : PUBLIC DOMAINПродажа украшений. Архивное фото
Продажа украшений. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юнусободлик аёлнинг уйидан қимматбаҳо буюмлар ўмариб кетган уч нафар ёш йигит қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман ИИБга Хасанбой маҳалласида яшовчи аёл мурожаат қилиб, унинг уйидан пул ва қимматбаҳо буюмлар йўқолганини хабар қилган, nuz.uz хабарига асосан.

Хусусан, аёл уйидан тўртта тақинчоқ ва учта қимматбаҳо эркаклар соати  йўқолганини хабар қилган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари ўтказган тезкор қидирув ишлари натижасида, ўғрилар уй қулфини унга мос келадиган калит ёрдамида очгани маълум бўлган. Жиноят жойида аниқланган излар ва қўшнилардан олинган маълумотлар натижасида икки нафар 1992 туғилган ва бир 1994 йилда туғилган маҳаллада яшовчи йигитлар қўлга олинган.

Айни дамда ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилиб тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0