Жамият

Францияда Ўзбекистон ҳақида журнал нашр этилди

© Sputnik / Александр Юрьев / Фотобанкка ўтишЭйфел
Эйфел - Sputnik Ўзбекистон
Францияда L'Ouzbekistan aujourd'hui - "Ўзбекистон бугун" журналининг илк сони нашр этилди. У ўқувчиларни мамлакат сиёси, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги янгиликлар билан таништириб боради

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Журнал француз ва инглиз тилларида чоп этилди ҳамда Франциядаги, шунингдек, халқаро ташкилотлар ижтимоий-сиёсий, академик, ишбилармон ва маданий давраларига тарқатилди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Нашрнинг биринчи сони Шавкат Мирзиёевнинг президентлик лавозимидаги тантанали чиқиши ва 2016 йил 14 декабрда Олий Мажлиснинг қўшма мажлисида сўзлаган нутқи билан очиб берилган.

Адолат ва қонун рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Корея журнали Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мақола чоп этди

Журналда шунингдек, мамлакатнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши асосий кўрсаткичлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг устувор йўналишлари ҳам берилган.

Нашр мамлакат президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашуви ва уларнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида маълумот беради.

Туризм соҳасига бағишланган мақолада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида сўз боради.

Янги журнал Европа муштарийлари учун Ўзбекистоннинг бугунги ҳаёти ҳақида маълумот берувчи яна бир манбага айланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала