Маданият

"Коинот гўзали - 2017" танловида Ўзбекистондан тўрт иштирокчи қатнашмоқда

© Beauty of universeТанлов иштирокчиси Анастасия Половинкина
Танлов иштирокчиси Анастасия Половинкина - Sputnik Ўзбекистон
"Коинот гўзали" танлови жаҳон миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, унда турмушга чиқмаган 18-26 ёшли қизлар қатнашишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. "Коинот гўзали — 2017" халқаро гўзаллик танловининг чорак финал босқичида ўзбекистонлик тўрт нафар соҳибжамол кейинги босқичга чиқиш учун беллашади.

Иштирокчиларга овоз бериш 17 февраль куни Тошкент вақти билан соат 14:00да якунига етади. Энг кам овоз олган иштирокчи танловнинг кейинги босқичида қатнашмайди. Қолган уч иштирокчи эса ўзлари ва яшаб турган жойлари ҳақида қизиқарли видеолавҳа ёзганларидан сўнг ярим финалда кураш олиб боришади.

Анета Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

"Коинот гўзали — 2017" танловининг саралаш босқичи уч ой илгари бошланган бўлиб, унинг чорак финалида Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон ва Чехиядан кимлар иштирок этиши аниқ бўлди.

"Коинот гўзали" танлови жаҳон миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, унда турмушга чиқмаган 18-26 ёшли қизлар қатнашишлари мумкин.

Мазкур танлов шахсни шакллантириш, оилавий қадриятлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

"Коинот гўзали" танлови ғолибаси пул мукофоти, эсдалик совғалари билан тақдирланади. У шунингдек, халқаро брендларнинг фотосессиялари ҳамда қизиқарли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала