Бердимуҳаммедов Туркманистон президенти этиб сайланди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга табрик мактубини йўллади, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ашхобод - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда
Мирзиёев мактубда "яқинда бўлиб ўтган сайлов натижалари Туркманистоннинг фаровонлиги, жадал ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун Сизнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида олиб борилаётган чуқур ўйланган ва самарали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи томонидан юқори ишонч билдирилганлигининг ва тўлиқ қўллаб-қувватланишининг яна бир ёрқин ифодаси" эканлигини қайд этди, дейилади хабарда.

Бугун вақт ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва тотув қўшничилик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, саломатлик ва масъулиятли давлат лавозимида янги ютуқлар, биродар туркман халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Янгиликлар лентаси
0