Ҳодисалар

Нью-Йорк ҳукумати каламушлар тажовузи туфайли фавқулодда мажлис чақирди

Нью-Йоркдаги туманларнинг бирида яшовчи бир фуқаро чоршанба куни кечқурун каламушлар томонидан тарқатиладиган - лептоспироз юқумли касаллиги туфайли оламдан ўтгач, маҳаллий ҳукумат фавқулодда мажлис чақириш қарорини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Нью-Йорк ҳукумати каламушлар тажовузи туфайли фавқулодда мажлис чақирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Нашрга кўра, Нью-Йоркдаги туманларнинг бирида яшовчи бир фуқаро чоршанба куни кечқурун каламушлар томонидан тарқатиладиган — лептоспироз юқумли касаллиги туфайли оламдан ўтгач, маҳаллий ҳукумат фавқулодда мажлис чақириш қарорини қабул қилган.

Оровилл тўғони - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Тезкор эвакуация: АҚШдаги энг баланд тўғон бузилиб кетиши мумкин
Нью-Йорк ҳукумати маълумотига кўра, касаллик Бронкснинг яна икки нафар яшовчисида худди шундай касаллик аниқланган. Айтилишича, улар айни дамда касалликдан тузалишган.

"Касаллик жиддий бўлиши мумкин, аммо уни антибиотиклар ёрдамида тузатса бўлади", — деб хабар қилган соғлиқни муҳофаза қилиш департаменти.

Департамент кемирувчиларга қарши барча зарур чораларни кўраётгани таъкидланган.

Шифокорлар Бронкс аҳолисига каламушлар уюр бўлган жойлардан узоқ юришни ва қўлни ювиш гигиенасига амал қилишни маслаҳат беришган. Аммо маҳаллий аҳолининг айтишича, бунинг уддасидан чиқишнинг иложи йўқ: каламушлар нафақат бинолар, балки поездларни ҳам босиб олишган.

Қизил хоч жамияти тумандаги саккиз оилани вақтинчалик турар жой билан таъминлагани айтилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала