Су-35С – ўта чаққон қирувчи самолёт

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги кўп функцияли ўта чаққон қирувчи Су-35С самолёти ҳақида видеолавҳа намойиш қилди.

Су-35 қирувчи самолёти Су-27 самолётининг чуқур модернизация қилинган кўриниши бўлиб, у кучайтирилган янги планер, замонавий ахборот-бошқарув ва радиолокация тизимига эгадир. 

Шунингдек, самолёт янги АЛ-41Ф1С русумли вектор бошқарув тизимига эга бўлган икки реактив двигателлари билан жиҳозланган. Ушбу двигателлар ёрдамида самолёт товуш тезлигидан юқори тезликка эришиши мумкин.

Су-35С самолётининг ресурси – 6000 учиш соати ёки 30 йилни ташкил қилади. Двигателлар ресурси – 4000 соат.

Бугунги кунда Россия Ҳаво космик кучлари сафида 50 ка яқин Су-35С самолётлари ҳарбий навбатчиликда турибди.

Янгиликлар лентаси
0