Тойиб Эрдўғон умра ибодатини амалга оширди

© AFP 2023 / Adem AltanТуркия президенти Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти пайшанба куни Саудия Арабистонига сафар уюштирган. У Макка шаҳрини зиёрат қилиб, ал-Ҳарам масжидида умра ибодатини адо этган

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Туркия президенти Маккага кичик Ҳаж сафарини амалга оширди, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлиги.

Бу йилги Умра зиёратига 5350 киши боради
Эрдўғон Қатардаги расмий сафари ниҳоясига етиши билан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳига учиб келди, дейилади хабарда.

Туркия президенти ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация тунги соатларда дунёдаги энг катта масжид ҳисобланган Ал-Ҳарам масжидини зиёрат қилиб, муқаддас Кабатуллоҳни айланишган ва  сўнгра Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилишган.

Туркия президенти умра ибодатини рафиқаси Эмине, Туркия Ҳарбий Кучлари Бош штаби раҳбари Хулуси Акар, иқтисодиёт вазири Ниҳот Зайбекчи, ТИВ раҳбари Мавлют Човушоғлу, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Олбайроқ ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳоқон Фиданлар ҳамроҳлигида амалга оширган.

© 1news.azЭрдўғон умра ибодатини амалга оширди
Эрдоган совершил умру – малый хадж в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон умра ибодатини амалга оширди
Янгиликлар лентаси
0