Жамият

Пенсияни пластикка ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин - Марказий Банк

Пенсияни пластик картага ўтказиш йўли билан олишни хоҳловчилар банкка ариза билан мурожаат этишлари керак бўлади

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулда бериш қарорини имзолаган эди.

Спутник Ўзбекистон нашри томонидан ўтказилган сўровномада респондентларнинг аксарияти (54,8 %и) пенсия ва нафақа тўловларини қандай шаклда олишни ҳар бир фуқаронинг ўзи ҳал қилиши лозим деган фикрни билдирдилар.

Яъни пенсия олувчилар орасида пластик карточкаларни афзал билганлар ҳам кўпчиликни ташкил этиши маълум бўлди.

Жамият
Самарқандлик пенсионерларга пенсия ўз вақтида берилади
Шундан сўнг Спутник Ўзбекистон мухбири бу масалани қандай ҳал этиш мумкин деган савол билан Ўзбекистон Марказий банкига мурожаат қилди.

Марказий банк вакили сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари пенсия ва нафақа тўловларини пластик карточкага ўтказиш йўли билан ҳам олишлари мумкин.

"Ўзбекистон фуқаролари ўз пенсияларини пластик картага ўтказиш йўли билан ҳам олишлари мумкин. Фақат март ойидан. Бунинг учун банкка ариза билан мурожаат қилиш, ва ариза нусхасини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим этиш талаб этилади", — дея аниқлик киритди саволга банк ходими.

Барча банк бўлимлари тегишли ариза бланкалари билан таъминланган бўлиб, уларда пенсионерлар келгусида пенсияни қандай шаклда — тўлиқ нақд, тўлиқ картага, қисман нақд ва қисман картага — олишни исташини белгилаши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader