Путин россиялик дипломатлар хавфсизлигини кучайтиришни буюрди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даҳшатли жиноят - Туркиядаги элчимизнинг ўлдирилиши - хориждаги Россия фуқаролари ва ваколатхоналаримиз хавфсизлигига доир масалага жиддий ёндашиш зарурлигини кўрсатди, деди Путин

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин хориждаги Россия дипломатлари хавфсизлигини кучайтиришга чақирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Путин пайшанба куни Федерал Хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари билан учрашувда Россиянинг Туркиядаги элчиси — Андрей Карловнинг ўлдирилиши муносабати билан чет элдаги Россия ваколатхоналари ишчилари хавфсизлигини кучайтириш кераклиги ҳақида гапирган.

Туркия полицияси - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" "Россиянинг отиб ўлдириладиган дипломатлари рўйхати"ни эълон қилди
"Даҳшатли жиноят — Туркиядаги элчимизнинг ўлдирилиши — хориждаги Россия фуқаролари ва ваколатхоналаримиз хавфсизлигига доир масалага жиддий ёндашиш зарурлигини кўрсатди. Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи разведка хизмати билан ҳамкорликда қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари қабул қилишларингни сўрайман", — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабр куни Анқарадаги Замонавий санъат марказида Россия элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилган эди. Ҳавфсизлик хизмати ходими кўргазма очилиш маросимида сўзлаётган Россия элчисига тўппончадан бир неча марта ўқ узади. Элчи Андрей Карлов оғир яраланиб, кўрсатилган тезкор ёрдамга қарамасдан, касалхона йўлида вафот этади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги рўй берган ҳодисани теракт сифатида баҳолади. Россия Тергов қўмитаси "халқаро террорчилик акти" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган эди.

Янгиликлар лентаси
0