"Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

© ziyouz.uz"Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!" китоби тақдимоти
Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон! китоби тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт қисмдан иборат ушбу китобда 27 нафар ёш публицистларнинг Ватан ҳақидаги самимий дил изҳорлари ўрин олган

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!" номли публицистик мақолалар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди ziyouz портали.

Ислом Каримов ва Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовлар ҳақида хотира китоби чиқарилади
Тадбирда ёзувчилар, танқидчи ва публицистлар, муаллифлар ва адабиёт мухлислари иштирок этгани айтилган.

"Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ёшларни ушбу тўпламнинг чоп этилиши билан қутларкан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган, турли йилларда матбуот саҳифаларини безаган ушбу асарларнинг китоб ҳолида тўпланиши китобхонликни ривожлантиришга арзимас бўлса-да ҳисса қўшишини таъкидлади", — дейилади хабарда.

Китоб Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ташаббуси билан тайёрланган.

Тўрт қисмдан иборат ушбу китобда 27 нафар ёш публицистларнинг Ватан ҳақидаги самимий дил изҳорлари ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0