Кичик тадбиркорларга банкдан кредит олиш осонлашди

© Pixabay / antonin77Келишув
Келишув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фонд кичик тадбиркорлик субъектларига бериладиган банк кредитларининг гаров билан таъминланмаган қисми учун кредитнинг 50 фоизигача таъминот ажратади

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президентнинг қарори билан Ўзбекистонда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат фонди ташкил этилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Акциядорлик жамияти кўринишидаги мазкур фонднинг асосий таъсисчиси Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлиб, Банклар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор йирик банклар ва суғурта компаниялари акционерлар қаторидан жой олган.

"Бугунги кунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан банк кредитини олишда мавжуд бўлган асосий қийинчиликлардан бири бу гаров таъминотини етарли даражада таъминлаш бўлиб, бу ҳол айрим тадбиркорлар учун банк кредитларидан фойдаланиш имкониятини чекламоқда", — дейилади хабарда.

Кафолат фонди тадбиркорларга ушбу масалада яқиндан ёрдам бериши кўзда тутилган. Фонд кичик тадбиркорлик субъектларига бериладиган, умумий суммаси 100 минг АҚШ долларидан ошмайдиган банк кредитларининг гаров билан таъминланмаган қисми учун кредитнинг 50 фоизигача таъминот ажратади.

Кафолат фонди бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига кредит олиш бўйича маслаҳатлар беради ҳамда юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишда кўмаклашади.

Янгиликлар лентаси
0