Ўзбекистон ва миллий авиакомпания ҳақида махсус веб-саҳифа ишга туширилди

© Gennady Misko"Ўзбекистон ҳаво йўллари"
Ўзбекистон ҳаво йўллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Cингапурда Ўзбекистон ва "Ўзбекистон ҳаво йўлари" Миллий авиакомпанияси ҳақидаги махсус веб-саҳифа (www.flyuzbek.com) ишга туширилди.

Стюардессалар - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" либослар дизайни учун танлов эълон қилди
Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган.

Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.

Портал орқали "Ўзбекистон ҳаво йўлари" МАК самолётларининг учиш харитаси, авиачипталарни сотиб олишда таклиф қилинадиган қулайликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, шунингдек МАКнинг Сингапурдаги бош агенти "Aeeroworld Aviation"га Сингапур, Малайзия ва Индонизия ҳудудларида зарур ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0