Жамият

Лукойл АЁҚШда фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишПункт подготовки нефти компании "Лукойл"
Пункт подготовки нефти компании Лукойл - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик ҳайдовчилар "ЛУКОЙЛ" ёнилиғи қуйиш шахобчаси очилишини интизорлик билан кутишмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тошкентда очилиши кутилаётган АЁҚШда фақат Россияда ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади, деб хабар қилмоқда компания ўзининг расмий саҳифасида.

"Дўстлар, "Лукойл" АЁҚШида "Лукойл"нинг Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган  заводларида ишлаб чиқарилган ёнилғи сотилади", — дейилган расмий хабарда.

Ҳозирги кунда компания Тошкентда ишга тушириш режалаштирилган биринчи "Лукойл" АЁҚШи очилиш арафасида турибди. Ҳозирча эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу ёнилғи қуйиш шахобчасида Евро-5 стандартига мос келадиган АИ-92, АИ-95 ва дизел ёнилғиси сотилади.

Ҳисоб-китоб нақд пул ёки Visa, Master card, Uzcard каби тўлов карталари орқали амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала