Жамият

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин ошди

Долларнинг бугунги кундаги расмий қиймати 3309 сўм 35 тийинга тенг

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Долларнинг расмий курси мисли кўрилмаган даражада ошмоқда, деб хабар бермоқда nuz.uz. Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотига кўра, 21 февралдан бошлаб 1 АҚШ долларининг қиймати 3356 сўм 87 тийин этиб белгиланди.

Орадаги фарқ 47 сўм 52 тийинни ташкил этади. Долларнинг бугунги кундаги курси 3309 сўм 35 тийинга тенг.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қиймат валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала