Тошкентдаги оилавий поликлиникаларда болалар врачлари иш бошлайди

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишВрач
Врач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда оилавий поликлиникаларда болалар педиатрлар томонидан, катталар эса умумий амалиёт врачлари томонидан кўрикдан ўтказилади ва керакли ёрдам берилади

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тез орада Тошкентдаги оилавий поликлиникаларда болалар врачлари ишлай бошлашади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига пойтахт маъмуриятидаги манба.

Унинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 5 январида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олдинга қўйилган вазифаларни бажариш учун махсус гуруҳ тузилган. Ўшанда давлат раҳбари оилавий поликлиникаларда ишлайдиган врачларни болаларга ёрдам кўрсатувчи педиатрлар ва катталар саломатлиги билан шуғуланувчи умумий амалиёт врачларига ажратиш лозимлигини қайд этганди.

"Ишчи гуруҳи Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари олдига қўйилган вазифаларни бажариш бўйича таклифларини тайёрлаб, юқори органга тақдим этди. Асосийси, барча ўзгаришлар мавжуд оилавий поликлиникалар негизида, янги объектлар қурмасдан амалга оширилади. Штат бирликларини 100 кишига ошириш режалаштирилмоқда, улар малакали врачлар бўладилар", — деди манба.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахт тиббиёт муассасалари раҳбарларини Тошкент шаҳар ҳокими тайинлайди

Эндиликда оилавий поликлиникаларда болалар педиатрлар томонидан, катталар эса умумий амалиёт врачлари томонидан кўрикдан ўтказилади ва керакли ёрдам берилади.

Бундан ташқари, ҳар бир поликлиникада ўсмирлар ва 25 ёшгача бўлган аёллар учун махсус хоналар ташкил этиш режалаштирилган. Туман тиббиёт муассасаларида ҳам болалар гинекологлари фаолият кўрсатади. Болаларда бирор муаммо аниқланса, улар марказий поликлиникадаги мутахассислар текширувига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан "Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0