Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга ташриф буюрди

© Посольство РФ в УзбекистанеРоссиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. 2017-йилнинг 20-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулода ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар кун тартибига тақдим этилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0